Москвада терактнинг олди олинди. Террорчи Марказий Осиёдан экани айтилмоқда

Жамият

image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва ҳудудидаги давлат идораларидан бирида теракт амалга оширишни режалаштирган фуқарони қўлга олди. У Марказий Осиёдан экани айтилмоқда, бироқ айнан қайси мамлакат фуқароси эканига аниқлик киритилмаган. Бу ҳақда ФХХ хабар бермоқда. 

"Федерал хавфсизлик хизмати пойтахт минтақасида террористик ҳаракатнинг олдини олди. Кўрилган чоралар натижасида 1999 йилда туғилган Марказий Осиё минтақасида туғилган, халқаро террористик ташкилотлар жангариларининг кўрсатмаларига биноан қўлбола портловчи мосламадан фойдаланган ҳолда давлат идоралари биноларидан бирида террористик ҳаракатни амалга оширишга тайёргарлик кўраётган шахс ҳибсга олинган”, деб хабар бермоқда ФХХ. 

 

Террористдан қўлда ясалган портловчи мосламанинг таркибий қисмлари топилган ва мусодара қилинган. Шунингдек ундан алоқа воситаларида улар режалаштирилган террорчилик ҳужуми, портловчи моддаларни ишлаб чиқариш бўйича Интернет йўриқномаси, шунингдек, террорчилар раҳбарларига қасамёди деб номланган видео топилган. "Келажакда ҳуқуқбузар террористик гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш учун Яқин Шарқдаги уруш ҳудудига жўнаб кетишни режалаштирган", деб ёзади ФХХ.

Айни вақтда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва теракт

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг