Москвада 1936 йилги ҳарорат рекорди янгиланди

Олам

image_2021-07-13_20-47-31

Бугун, 13 июль куни Россия пойтахти Москвада маҳаллий вақт билан соат 15:00 да ҳарорат 32,7 даражага кўтарилди ва бу мутлақ рекордга айланди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Бундан аввалги 13 июль учун максимал ҳарорат 1936 йилда қайд этилган. Ўшанда ҳаво 32,4 даражага қадар қизиган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Москва учун рекорд даражадаги ҳарорат тўрт марта янгиланди.

Маълумот ўрнида, Москвадаги ҳарорат кўрсаткичлари бўйича етакчи 2010 йил ҳисобланади. Ўша йили ёзда рекорд даражадаги ҳарорат 19 марта янгиланган.

Москвадаги кучли жазирама яна бир ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этиши кутилмоқда. Жорий йилнинг 15 июлигача шаҳарда об-ҳавонинг хавфли даражаси тўқ сариқ рангга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made