“Уста Ширин”дан бошланғич тўловсиз уй олинг ва Тошкент пропискасини бепул қўлга киритинг

Бизнес

image

Ўзбекистонда биринчи марта “Singapur” акси – “Уста Ширин” турар-жой комплекси қад ростламоқда. Қаердан янги уй харид қилсам экан, деб бош қотириб юрибсизми? Турар-жой сифатли, кўркам ва шаҳар марказига яқин ерда бўлишини истайсизми? Қўшимча қулайликлар, пухта лойиҳа ва яна чегирмадаги нарх – бунга нима дейсиз? 

Албатта, ҳар бир оила замонавий, шинам гўшада хотиржам ҳаёт кечиришни хоҳлайди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қурилиши бошланган “Уста Ширин” турар-жой мажмуаси ўзининг бежирим дизайни, мустаҳкам қурилиш лойиҳаси ҳамда авзалликлари билан янги уй эгаларини мамнун этади.

Шунингдек, бинонинг биринчи ва иккинчи қавати нотурар жой ҳисобланиб, истеъмолчиларга маиший хизмат кўрсатиш мақсадида  турли хил  тижорат фаолиятларини шакллантириш учун қулай имкониятларни қўлга киритадилар. Бу ерда гўзаллик салони, дўкон, дорихона, ўқув марказлари, ресторан  каби муассасалар фаолият олиб боради.

Мажмуанинг қулай жойлашувини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Қурилаётган мажмуа хар тарафлама қулайликларга эга бўлган ҳудудда, яъни “Малика” савдо мажмуаси, “Жомий” қурилиш савдо мажмуалар, №3-сонли туғуруқ шифохонаси, UzExpoCentre  кўргазма саройи, теннис корди,  сув спорт ҳавзаси, телеминора, 2-сонли тиббиёт коллежи, 20-сонли умумтаълим мактаб, 17-сонли касалхона, “Минор” масжиди кабилар яқинлиги бунинг яққол исботидир. Бинонинг қурилишида шамол йўналиши, қуёшнинг ботиши каби географик меъёрларга жавоб берувчи ҳолатларга ҳам эътибор қаратилган.

Хонадонлар майдони 60 метр квадратдан 200 метр квадратгача ташкил этади. Бундан ташқари, пентхауслар ҳам мавжуд. Бу ерда сиз шаҳар шовқинидан ҳоли бўлган ҳолда сокин яшаш имконига эгасиз. Бино қурилиши шундай тузилганки, кун давомида турар-жойнинг ҳар икки томонидан ҳам қуёш нури тушади.

Сиз ушбу масканда яшар экансиз, турли хил савдо мажмуалари, дўконлар ҳам шу ерда жойлашганига гувоҳ бўласиз.

Ҳозирда “MODERN STROY” компаниясининг ушбу “Уста Ширин” турар-жой мажмуаси қурилиш ишлари авжида. Агарда хонадонлардан бирини харид қилиш истагида бўлсангиз, компания сизга жуда катта қулайликларни тақдим этади:

1-акция: Узоқ муддатли фоизсиз тўлов.
2-акция: Бошланғич тўловсиз муддатли тўловлар. 

Кўпчиликда айни дамда “MODERN STROY” компанияси томонидан қурилаёткан “Уста Ширин” турар-жой мажмуаси ўзи қандай жой ва қандай авзаликларга эга, деган саволингизга биз шундай жавоб берамиз:

1) Кенг ва ёруғ бино даҳлизлари
2) Катта тасвирли дераза ромлар
3) 3 метргача кенгликдаги балконлар
4) Баландлиги 3.3 метр бўлган хоналар
5) МТМ (мактабгача таълим муассаса)
6) ТСЖ томонидан мунтазам тозалик
7) Фитнес, бассейн
8) Шахсий иситиш тизими
9) Сунъий сув ҳавзалари
10) Турли ёшдаги болалар  интерактив ўйин майдончалари
11) Суҳбат учун мўлжалланган очик айвонлар
12) Қўриқланадиган худуд
13) Ер ости автотураргоҳи
14) Болалар ва спорт майдончаси
15) Ободонлаштирилган ҳовли


Шошилинг! Чегирма асосида харид қилишга улгуриб қолинг!

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Уста ширин кўчаси 

Мўлжал: “Малика” савдо мажмуаси

Ходимларимиз дам олиш кунларсиз мунтазам хизматингизда!

Мурожат учун телефонлар: +998909877000, +998953410101

Сайт: modern-stroy.uz
Telegram: modernstroy
Facebook: modern.stroyuz.1
Instagram: modernstroy

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1280

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг