Mobiuz’дан меҳр билан: сурхондарёлик ғолиб абонентга BYD автомобили топширилди

Бизнес

image

Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонида истиқомат қилувчи Муниса Ҳайитмуродова Mobiuz ўтказган “MobiDrive” акциясининг учинчи ғолибаси бўлди.

Mobiuz мобил оператори абонентларга меҳр-эътибор ва яхшиликка ишонч беришда давом этмоқда. Бу борада “MobiDrive” акцияси компания ва абонентлар ўртасида самимий муносабатларни ўрнатишда муҳим қадам бўлди. У абонентларнинг юқори фаоллигини намойиш этди ва мижозлар ишончи Mobiuz ривожланишининг асосий омили эканлигини тасдиқлади.

Компаниянинг 10 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган акция доирасида учта замонавий BYD Song Plus Champion автомобили ўйналди. Дастлабки иккита автомобиль ғолибалари Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги Mobiuz абонентлари бўлди.

Жорий йилнинг 14 январь куни жонли эфирда учинчи BYD ўйини ўтказилди ва унда сурхондарёлик Муниса Ҳайитмуродова ғолибликни қўлга киритди. Унга автомобилни расмийлаштириш жараёни имкон қадар тезлаштирилди ҳамда бир ойдан камроқ вақт ичида унга янги автомобиль калитлари топширилди.

Совринни расмий топшириш маросими Термиз шаҳридаги Mobiuz хизмат кўрсатиш марказида бўлиб ўтди. Тадбирда компания ва жамоатчилик вакиллари, ғолибанинг яқинлари иштирок этишди.

Компаниянинг минтақавий бўлинмаси раҳбари Саидафзал Субҳонқулов шундай акцияларни ўтказиш абонентларнинг содиқлигини оширишда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Ғолибларнинг мисолида ҳар бир иштирокчининг ортида орзу-ниятлар, умидлар ва интилишлар борлигини кўриш мумкин.

Муниса Ҳайитмуродова Mobiuz мобил оператори абонентига айланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ айнан компанияга бўлган ишонч ва абонентга айланиш қарори унга омад келтирди.

Ғолиба берилган имконият учун компанияга чин юракдан миннатдорлик билдирди. У автомобиль оиласи учун нафақат кундалик ишларда ишончли кўмакчи бўлишини, балки янги истиқболлар манбаи ҳам бўлишини таъкидлади. Тадбир давомида у автомобилни отасига совға қилди.

Тадбир доирасида ғолибанинг омадли рақамини улаган Mobiuz дилери – “Aloqa” хусусий корхонасининг раҳбари ва оператори ҳам тақдирланди.

Ғолиба билан батафсил суҳбат Mobiuz’нинг янгиликлар Telegram-каналида эълон қилинади.

Навбатдаги акцияни якунлар экан, Mobiuz, барча иштирокчиларга ишончи ва фаол иштироки учун ўз миннатдорлигини билдиради. Компания келажакда ҳам ўз ташаббуслари билан одамлар ҳаётида ҳақиқий ўзгаришларга сабабчи бўлишига ишончи комил. Хусусан, айнан бугун, 10 февралдан бошлаб, пул совринларини ютиб олиш имкониятини берувчи акция старт олади.

Компания расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги янгиликларни кузатиб боринг – олдинда яна кўплаб қизиқарли лойиҳалар ва навбатдаги бахтли ғолиб бўлиш имкониятлари кутмоқда!

Батафсил маълумот www.mobi.uz сайтида

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг