Миср коронавирусни қандай даволаётганини маълум қилди

Олам

image

Буюк Британияда дексаметазонни коронавирус аломатларини даволаш учун ишлатиладиган дори воситаси сифатида рўйхатга олишди. Аммо мисрлик шифокорлар ундан аллақачон фойдаланиб келмоқда ва бу ижобий натижалар бермоқда. Бу ҳақда бугун, 17 июнь куни Миср коронавирусга қарши курашиш Илмий қўмитаси раҳбари Хуссам Ҳусний маълум қилди.

Буюк Британия ҳукумати кеча, 16 июнь куни COVID-19 ни даволаш учун дексаметазондан фойдаланилаётганини маълум қилди. Ҳукумат бу коронавирусга қарши жаҳондаги энг биринчи дори, дея даъво қилмоқда. Яллиғланишга қарши фойдаланишда дексаметазон 60 йилдан ортиқ вақтдан бери маълум бўлиб келган. Оксфордда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ушбу препарат сунъий ҳаво берувчи аппаратларга уланган беморлар учун ўлим хавфини 35 фоизга, кислород билан даволашда эса 20 фоизга камайтиради. Синов пайтида препарат 2104 беморда 10 кун давомида кунига 6 миллиграммдан қўлланилди. 16 июнь куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон тадқиқот натижаларини коронавирусга қарши курашда "шу пайтгача эришилган энг катта ютуқ", деб атади.

"Буюк Британия ушбу дорини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга муваффақ бўлди. Миср эса бундан олдин ҳам ундан фойдаланиб келаётган эди", деди Ҳусний “Sada el-Balad”, телеканалига берган интервьюсида.

Ҳуснийнинг сўзларига кўра, ушбу дори “юқори” коронавирусга чалинган ўртача ва оғир ҳолатдаги беморларни даволаш учун протоколнинг бир қисми сифатида ишлатилади. Шу билан бирга, у ушбу воситадан фақат шифохоналарда ва шифокорлар назорати остида фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Мисрда 47 856 киши коронавирусга чалинди. Беморларнинг 12 730 нафари соғайган бўлса, 1 766 нафари вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Мисрда

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар