Мирзиёевнинг туғилган кунида дунёга келган 3 эгизакка Шавкат, Миромон, Мирзиё исмлари қўйилди

Жамият 8877
image

Бугун, 24 июль куни Тошкентда 3 нафар эгизак чақалоқлар дунёга келди. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва генекология илмий марказидан QALAMPIR.UZ’га хабар берилди. 

Аҳмаджон ва Муҳайё Умаровалар оиласида дунёга келган чақалоқларнинг учаласи ҳам ўғил болалар. 

Чақалоқлар бугун соат 15:03 – 15:08 оралиғида дунёга келган. Чақалоқларнинг вазни эса 2,1 килограмм, 2,3 ва 2,4 килограммни ташкил қилади. Уларнинг саломатлиги қониқарли экани айтилмоқда. 

Аввал ҳам Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва генекология илмий марказида кўплаб эгизаклар дунёга келган, аммо 3 нафар эгизак чақалоқлар туғилиши илк бор кузатилмоқда. 

Чақалоқларнинг яқинлари улар фарзандлари бугун, 24 июль – Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунида туғилгани учун уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмларини берилганини маълум қилдилар.

Маълумот ўрнида, Аҳмаджон ва Муҳайё Умаровалар 2015 йилда оила қуришган. Бугунгача уларнинг икки ўғил фарзандлари бор эди. Тўнғич ўғил 2016 йилда, ўртанчаси 2018 йилда туғилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 508
Рейтинг: 3
t
×