Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси қачон бўлиши маълум қилинди
Жамият
−
18 Декабрь 2022 12751 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси жорий йилнинг 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Менимча” кўрсатувида журналист Хайрулла Нуриддинов маълум қилди.
“Мамлакатни ривожлантириш бўйича муҳим масалалар айтиладиган мурожаатнома сешанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу куни бизни кўплаб янгиликлар кутмоқда деб ўйлайман”, дейди журналист.
Қайд этиш керакки, мурожаатномада давлат раҳбари анъанага айланиб улгурган янги йил номини ҳам эълон қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь