Мирзиёевнинг биринчи президентлик муддатида қанча мактаб қурилди? 

Бу қизиқ 3267
image

2017-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистонда 134 та янги мактаб қурилди. Яна 1383 таси реконструкция қилинди. Бундан ташқари, 1543 та мактаб мукаммал таъмирланди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Factbook” қўлланмасида келтирилган.

Қайд этилишича, қурилиш ва реконструкция ишлари давомида 2864 та мактабда иситиш тизими яхшиланган, 175 тасида мактаб ошхонаси, яна 579 тасида ҳожатхона қурилган. Шунингдек, 173 та мактаб ичимлик суви билан таъминланиб, яна 181 тасида канализация тизими таъмирланган. 

Маълум қилинишича, 3056 та мактабда олиб борилган ушбу таъмирлаш ва қурилиш ишлар учун 6 трлн 346 млрд сўм сарфланган. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 3
t
×