Мирзиёеванинг танқидидан кейин Урганчда Ахборот хизматлари ходимлари учун семинар ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева куни кеча давлат органларининг матбуот хизматлари фаолиятини, уларнинг ОАВда тарқатилаётган хабарларга нисбатан эътиборсизлиги, шаффофлик ва тезкор муносабат билан чиқиш йўқлиги, кадрлар муаммосини танқид қилиб чиққанди. Айни кунларда агентлик тарафидан ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг халқ билан мулоқотини жонлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашга қаратилган туркум семинарлар ўтказиб келинмоқда.

“Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусидаги семинарларнинг навбатдаги туркуми 23 май куни Урганч шаҳрида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокими ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди. 

Ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида ташкил этилган ўқув-семинарда Ахборот хизматлари фаолиятига доир қонунчилик: миллий ва хорижий тажриба,  ташкилот фаолиятида учрайдиган стериотиплар, уларни бузишда ОАВнинг роли, ташкилот имижи ва уни бошқариш усуллари ҳақида фикр алмашилди. 

Шунингдек, ОАВ учун тадбирларнинг ўзига хослиги,  матбуот-анжумани, брифинг, пресс-тур, тақдимот, тадбирлар учун зарур PR-матнлар тайёрлаш, камера учун кийиниш, ахборот хизматлари томонидан тайёрланадиган материалларда визуал инструментлардан фойдаланиш, интернетдаги он-лайн инструментлардан фойдаланиш каби масалалар бўйича тақдимотлар, амалий машғулотлар, ақлий ҳужум, муҳокама  бўлиб ўтди.  

Тренингда кутилган амалий натижалар юзасидан тингловчилар томонидан  фикр-мулоҳазалар  билдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг