Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият Ўзбекистонга хавф туғдираётганини айтди

Жамият 6763
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илк бор Яқин Шарқда рўй бераётган воқеаларга нисбатан расман муносабат билдирди. 

Давлат раҳбари Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқида, Яқин Шарқда рўй бераётган беқарорлик Ўзбекистонга ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини таъкилади. 

Давлат раҳбари Бош вазирдан тортиб, барча раҳбарларнинг 70 фоизи ҳудудларда ишлаши, Президент ижро билан эмас, аксинча халқаро муносабатлар билан шуғулланиши кераклиги ҳақида гапирди. 

“Камроқ қоғоз, камроқ мажлис, кўпроқ одамларни рози қилиш бўйича янги талаб қўямиз”, дейди давлат раҳбари. 70 фоиз раҳбарлар ҳудудларда бўлади. Тошкентдан ўтириб мажлис қилиб, ишланмайди. Ҳудудлардаги муаммоларни жой жойига қўймас эканмиз, масалаларни ечолмаймиз. Бош вазиримиз ҳам жуда катта тажриба орттирди. Энди бу тажриба натижа берадиган вақт келди”, дейди давлат раҳбари. 

Президент Яқин Шарқдаги вазият ҳақида қуйидагиларни гапирди: 

“Президент ижро билан шуғулланмаслиги керак. Президентнинг халқаро ишлари бор. Яқин Шарқдаги вазиятни кўриб турибсизлар. Бу бизга таъсир қилмайди, деб ўйласизларми? Шамоли етиб келяпти, шамоли. Сезяпмиз биз. Афғонистонга илтимос қилдик, шартномамиз бор, биз тарафни тозалаб беринглар деб. Худдики шартномани бажаргандек, икки ўқ отиб кетяпти. Аммо биз ер тагида илон қимирласа биламиз”.

Жуда кўп хавф-хатар бизга келяпти. Яқин шарқда вазият беқарор бўлса, бизда ҳам хавф-хатар бўлади”, дейди Президент. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 376
Рейтинг: 2.9
t
×