Мирзиёев XXIV қишки Олимпия ўйинлари очилишида иштирок этди
Жамият
−
04 Февраль 2022
12473Шавкат Мирзиёев бугун, 4 февраль куни Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир хорижий давлатлар етакчилари, расмий делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бўлиб ўтди.
Маросим бадиий дастури ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган "Инсониятнинг умумий тақдири ҳамжамияти" концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, Хитой халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, жаҳон иқтисодиёти пешқадами сифатида эришаётган улкан муваффақият ва ютуқлари, халқаро олимпия ҳаракатининг руҳи ва қадриятларини акс эттирди.
Сўнг Миллатлар паради бўлиб ўтди. Қишки Олимпиадада иштирок этаётган мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда юртимиздан қатанашаётган тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон давлат байроғини тантанали кўтариб ўтди.
Ёрқин спорт байрами авжида Олимпия олови ёқилди. Маросим байрамона мушакбозлик билан якунланди.
4-20 февраль кунлари ўтказиладиган Олимпия мусобақаларида спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади, улар учун дунёнинг 95 мамлакатдиан 4 мингдан зиёд спортчи курашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь