Мирзиёев ва Раисий музокараси бошланди
Жамият
−
14 Сентябрь 2022
5855Бугун, 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган майдонда Эрон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди. Икки мамлакат етакчилари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Эрон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар фахрий қоровул олдидан ўтиб, ҳарбий хизматчиларни қутладилар. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари қатнашди. Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланди.
Диққат марказида – ўзаро савдо ҳажмини ошириш, кооперацияни кучайтириш, саноат, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика, бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонда юзага келаётган вазият, ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь