Мирзиёев ва Раҳмон Варзобда норасмий учрашув ўтказди

Жамият 5931
image

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Варзобда жойлашган “Пугус” қароргоҳига таклиф қилди.

“Варзобга саёҳат Ўзбекистон Президентини туризмни ривожлантириш имкониятлари билан таништириш, шунингдек, жаннатмонанд юртимизнинг гўзал ва бетакрор жойларини тақдим этиш мақсадида амалга оширилди” дея қайд этган Тожикистон Президенти Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Имомали Раҳмон тожикистонлик меҳмондўстликнинг юксак анъаналарига алоҳида муҳаббат билан қарайди ва Тожикистоннинг ҳар бир меҳмонини самимий қутлайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 3.2
t
×