Мирзиёев Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Жамият

image

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик “йўл харитаси”га киритилган устувор тармоқлардаги иқтисодий кооперация лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг