Мирзиёев трансформаторлар ишлаб чиқарувчи корхонага борди

Жамият

image

Бугун, 8 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги трансформаторлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, бу йилги қиш анча совуқ бўлгани электр энергияси тизимидаги муаммоларни яққол юзага чиқарди. Хусусан, айрим эски трансформаторлар юкланишни кўтара олмай, электр таъминотида узилишлар кузатилди.

Давлат раҳбари соҳа мутасаддиларига электр тармоқларини янгилаш, зарур жиҳозлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича топшириқлар берган эди. Бу ташриф ўша вазифалар ижроси, келгусида энергетик муаммоларнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг бир қисми.

Корхона  йилига 10 минг дона йирик электр ускуналари ишлаб чиқариш қувватига эга. Туркия технологияси ўрнатилган корхонада маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга етган. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва ўрнатиш харажати кам. Бу эскирган трансформаторларни нафақат пойтахтда, балки бутун республикада янгилаш имконини беради.

Мутасаддилар бу йил мамлакатимизда 3200 та трансформатор, 12 минг километр кабелларга зарурат борлиги ҳақида ахборот берди. Давлат раҳбари импорт таҳлилидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллий маҳсулотларга буюртмаларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.

“Умуман, энергетика соҳасидаги бундай ишлар электр тармоқларининг барқарорлигини оширишда муҳим омил бўлади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент корхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг