Мирзиёев Озарбайжондаги Қўшилмаслик ҳаракати саммитида қатнашди
Олам
−
02 Март 2023
10699Бугун, 2 март куни Баку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракатининг COVID-19 га қарши кураш бўйича Алоқа гуруҳи саммити ўз ишини бошлади. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтаётган саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, 60 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарлари “Бандунг тамойилларидан келиб чиққан ҳолда замонавий дунё чақириқларига биргаликда ва адекват жавоб беришни таъминлаш” мавзусидаги XVIII Саммитда иштирок этмоқда. Умуман олганда, Саммитда 160 га яқин давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Президент Илҳом Алиев Жазоир Халқ Демократик Республикаси Бош вазири Айман Бенабдерраҳман, Кения Бош вазири Мусалия Мудавади, Танзания вице-президенти Филипп Исдор Мпанго, Куба Республикаси вице-президенти Сальвадор Антонио Вальдес Меса, Бирлашган Араб Амирликлари Олий Кенгаши аъзоси, Рас ал-Хайма амирлиги ҳукмдори шайх Сауд бин Сақр Ал Қосимий, Габон вице-президенти Роуз Кристиан Осоук Рапонду, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси Президенти Чабу Кёрёши, Босния ва Герцеговина раислиги раиси Зелка Цвиянович, Ироқ Республикаси Президенти Абдул Латиф Жамол Рашид, Ливия президентлик кенгаши раиси Юнис Ал-Манфий, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Қўшилмаслик ҳаракати раислигидаги Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев тадбирни очар экан, Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган Алоқа гуруҳи саммити иштирокчиларини қутлаганидан мамнунлигини билдирди.
Давлат раҳбарининг таклифига биноан Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.
Кейин Саммит кун тартиби тасдиқланди.
Давлат раҳбари Саммитда нутқ сўзлади.