Мирзиёев Қозоғистоннинг собиқ Президенти билан телефонда гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни бугун Президент ваколатларини зиммасидан соқит этиш тўғрисида эълон қилган Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирларини самимий қутлаб, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб, кўп қиррали сермаҳсул ҳамкорлик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидладилар.

Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари учун мустаҳкам пойдевор яратишга қардош Қозоғистоннинг Биринчи Президенти қўшган ҳиссани юксак баҳолади ва чуқур миннатдорлик билан қайд этди.

Мулоқотда Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида замонавий бозор иқтисодиётига эга давлат барпо этилгани таъкидланди. Тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик таъминланди, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси мустаҳкамланди. Бугун Қозоғистон дунёнинг 50 ривожланган давлатлари сирасига киради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва Қозоғистон халқига хизмат қилиш йўлида муваффақиятлар тилади.  Томонлар давлатлар ва халқлар ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланишига ишонч билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг