Мирзиёев қайта сайланса, 5 та йўналишга урғу қаратмоқчи
Жамият
−
30 Май 2023
42856ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади. Бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда давлат раҳбари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи сездида маълум қилди.
Дастурга кўра, биринчи йўналиш таълим соҳасини қамраб олади. Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим” жорий этилади.
“Био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларимизни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборамиз. Бунинг учун, 200 миллион доллар йўналтирамиз”, деди Мирзиёев.
Келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратилади.
“Биз ҳурматли профессор ва академиклар, илмий тадқиқотлар олиб бораётган магистр ва аспирантлар, олийгоҳлар ўқитувчи ва домлалари, бир сўз билан айтганда, заҳматкаш илмий ва ижодкор зиёлиларимиз Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшаётганини юксак қадрлаймиз”, дея таъкидлаган Президент.
Бу йил Ўзбекистон илм-фанининг асосий таянчи бўлган Фанлар академияси ташкил топганига 80 йил тўлади. Ушбу сана кенг нишонланиши таъкидланди.
LiveБарчаси