Мирзиёев Имомали Раҳмонга таъзия билдирди
Жамият
−
16 Февраль 2023
54191Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 февраль куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Тожикистон етакчисига мамлакатнинг жануби-шарқида қор кўчиши оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.
Шунингдпек, икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Олий даражада, энг аввало савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа йўналишларда эришилган келишувларни амалга ошириш чоралари муҳокама қилинди.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларига қарши курашиш борасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланган.
Бўлажак тадбирлар, шу жумладан кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги мулоқотлар режаси ҳам кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида турар-жой бинолари устига қор кўчиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.
LiveБарчаси