Мирзиёев икки ҳоким ва айрим сектор раҳбарларини ишдан олди
Жамият
−
13 Апрель 2021
14933Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йиғилишда бундай ўзибўларчилик ҳолатлари қаттиқ танқид қилинган. Ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Фурқат ва Улуғнор тумани ҳокимлари, Шофиркон, Қамаши, Хива, Чуст, Хўжайли ва Ангор туманларидаги айрим сектор раҳбарлари лавозимидан озод этиладиган бўлди. Яна қатор мутасаддилар қатъий огоҳлантирилиб, вазиятни ўнглаши учун муҳлат берилган.
Галдаги вазифалар ижросини ташкил этиш, ёшлар билан ишлайдиган муассасаларга имкониятларни кенгайтириш чора-тадбирлари белгиланган.
“Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятларни янада кенгайтириш ва бандлигини таъминлаш бўйича янги механизм жорий этиш вазифаси қўйилган. Бу тизимда халққа ҳам, ташкилотларга ҳам маъқул бўладиган бир қанча имтиёзлар белгиланади.
LiveБарчаси