Мирзиёев: “Ғаниевнинг энг катта фазилати – у ҳалол одам”

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди.

Сессияда Президент Бош вазир ўринбосари, Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Ғаниев тўғрисида икки оғиз гапирмоқчиман. Ғаниевнинг энг катта фазилати – у ҳалол одам, у ҳаловати йўқ одам, ўзини юз фоиз шу ишга бағишлаган.У кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. Лекин садоқати бор одам. Оғир синовли йилларда ўзини кўрсатди. У қишлоқ хўжалигида ҳам ўзининг қаттиққўллиги билан катта ишлар қилишига ишонаман. Шуҳрат Мадаминовичга омад тилайман”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниев 2012 йилдан 2020 йилгача Фарғона вилоятига ҳокимлик қилган.

Ўтган йили у Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг