Мирзиёев энергетика соҳасига хорижлик мутахассисларни олиб келишни буюрди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев икки ой муддатда энергетика соҳасига хориждан малакали мутахассисларни олиб келиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда маълум қилинди.

Президент ушбу йиғилишда вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Жумладан, Бош вазир Абдулла Арипов ва Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг