Байрам совғаси! Мирзиёев бир гуруҳ ёшларни мукофотлади
Жамият 29 Июнь 20:39
5627
Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонини имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:
Хамдамова Шамшода Саидахмат қизи - Бухоро шаҳридаги 24-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси тарғиботчиси, Бухоро вилояти
Туракулов Сардоржон Ёрқин ўғли - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали кардиожарроҳи, Жиззах вилояти
Махсимова Рисолат Қосимжон қизи - Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Тошкент вилояти
Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи - Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси, Тошкент вилояти
Адхамбекова Шабнам Ёвсинзода - Сўх туманидаги “Happy kids academy” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, Фарғона вилояти
Убайдуллаева Зарнигор Ҳасанбой қизи - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ахборот ва медиа хизмати бўйича мутахассиси
Аллаберганова Шаҳноза Аллаберган қизи - Урганч давлат университетининг 2-босқич талабаси, Хоразм вилояти
Маткаримов Рахматжон Жуманазарович - Ҳазорасп туманидаги “Нур Муҳаммад Ислом обод” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
Нематзода Фирдавс Нематович - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси