Мирзиёев 65 кишини афв этди
Жамият
−
27 Август 2019
7618Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 65 нафар маҳкумга нисбатан афв эълон қилиш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Фармонга биноан, 17 нафар шахснинг жазоси тўлиқ бекор қилинди, 13 нафари жазони ўташдан шартли равишда озод этилди, 20 нафар шахснинг жазоси енгилроғига алмаштирилди, 14 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо муддати қисқартирилди, 1 нафар шахс эса озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасидан озод этилди.
Афв этилганларнинг 39 нафари тақиқланган ташкилотлардаги фаолияти учун жавобгарликка тортилган эди.
Афв этилганларнинг 1 нафари 60 ёшдан ошган шахслар, 4 нафари аёллар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь