Миллий ўйинлар, замонавий уйлар, тотли ширинликлар... Xon Saroy'да баҳор сайли қандай ўтди?
Бизнес 05 Апрель 16:59
5866
Узоқ вақт давом этган ёмғирли кунлардан сўнг шаҳримиз осмонида биринчи қуёш нурлари пайдо бўлиши билан Xon Saroy'да сумалак тайёрланиш жараёни бошланди.
Замонавийлик ва миллийликни уйғунлаштирган ҳолда, Xon Saroy компанияси, пойтахтимиздаги биринчи лойиҳаси “Xon Saroy” турар-жой мажмуасининг хонадон эгалари ва меҳмонлар учун ажойиб баҳор сайлини ташкиллаштирди.
Байрам ажойиб баҳор муҳити ва байрамона кайфиятда ўтди: блогерлар иштирокидаги миллий ўйинлар ва эстрадамиз юлдузларининг мусиқий дастурлари билан бирга нозу-неъматларга тўла меҳмонлар учун ёзилган дастурхон байрам файзига файз қўшди.