Миллиардер Ротшильд 87 ёшида вафот этди

Олам

image

Бугун, 26 февраль куни америкалик иқтисодчи, Исроилни бевосита молиялаштириб турувчи дунёнинг энг бой сулоларидан бири Ротшильдлар оиласининг Лондон бўлими раҳбари Жейкоб Ротшильд 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи берган баёнотга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Айтилишича, Жейкоб Ротшильд яҳудийларнинг урф-одатларига мувофиқ, дафн этилади. Маросим тор доирада ўтказилиши режалаштирилган.

“Жейкоб буюк иқтисодчи, санъат ва маданият чемпиони, фидойи давлат хизматчиси, Исроилга катта хайрияларни амалга оширган, яҳудий маданияти ривожини қўллаб-қувватлаган, жонкуяр ва севимли устоз”, дейди унинг оила аъзолари.

Маълумот учун, ўзбекистонлик профессор Азамат Акбарнинг айтишича, 1991 йилдан бери Жейкоб Ротшильд жаҳон можароларининг асосий ўйинчиси сифатида танилган. Унинг пуллари Грузия, Қирғизистон, Яқин Шарқ, Африка ва Украинадаги рангли инқилобларга сарфланган.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг