Миграция агентлиги Россиядаги муҳожирларга жиддий огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
05 Ноябрь 2022
25356Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига яна бир бор жиддий огоҳлантириш берди.
“Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз”, дейилган агентликнинг Telegram саҳифасидаги хабарда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, мигрантларни урушга тортиш ҳақидаги даъватлар тез-тез кузатилмоқда.
Масалан, "Новая газета. Европа"нинг ёзишича, сентябрь ойида Россиянинг Мордовиядаги 17-колониясидан 40 дан ортиқ хориж фуқаролари Украинага урушга юборилган.
Улар қаторида, Бахтиёр Қувондиқов, Қуролбек Қўчқоров, Исломбек Собиров, Азамат Зулунов, Сардор Зокиров ва Насимхон Мовлонов кабилар борлиги ёзилган.
Шунингдек, 50 нафар Ўзбекистон фуқароси Орёлда ҳарбий хизматга қабул қилиш идорасидан чақирув олган эди.
Ортиқхўжа Норовнинг қўшимча қилишича, агентлик айни пайтда мазкур ҳолатлар бўйича мониторинг кузатувларини олиб бормоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь