Мигрантлар учун ажратилган 3462 та уй ҳудудлар кесимида қандай тақсимланади?

Жамият 2794
image

Жорий йилда Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига 3462 та уй ажратилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудлар кесимида нечтадан хонадон ажратилишига аниқлик киритди.

Ажратиладиган хонадонлар ҳудудлар кесимида:

1.    Қорақалпоғистон Республикаси – 210 та
2.    Андижон вилояти – 420 та
3.    Бухоро вилояти – 240 та
4.    Жиззах вилояти – 120 та
5.    Қашқадарё вилояти – 300 та
6.    Навоий вилояти – 60 та
7.    Наманган вилояти – 300 та
8.    Самарқанд вилояти – 450 та
9.    Сурхондарё вилояти – 270 та
10.    Сирдарё вилояти – 90 та
11.    Тошкент вилояти – 180 та
12.    Фарғона вилояти – 420 та
13.    Хоразм вилояти – 240 та
14.    Тошкент шаҳри – 162 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан 3462 та хонадон ажратиш белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×