Пойтахтда 20 га яқин йўналишдаги автобус ҳаракати ўзгарди

Жамият

image

Аввалроқ, “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган янги ер ости қурилиш линияларининг иккинчи туннелида бурғулаш ишлари якунига етказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ерости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунига қадар ҳудуддаги Аҳмад Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Йўл ёпилиши жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир ўтказади. Хусусан, юқоридаги манзилдан ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар йўналиш ҳаракатини Аҳмад Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда Амир Темур кўчалари орқали давом эттиради.
 


Мақола муаллифи

Теглар

автобус метро

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг