Месси узоқ муддатга футболдан четлатилиши мумкин
Спорт
−
18 Январь 2021
20537Аввалроқ, “Барселона” ва “Атлетик Бильбао” ўртасида бўлиб ўтган Испания Суперкубогининг финал баҳсида “кўк-анор ранглилар” форварди Лионель Месси рақиб ҳужумчисига нисбатан қилган қўполлиги учун илк қизил карточкасини олиб, майдондан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эндиликда, “Атлетик Бильбао”нинг ҳужумчисига қилган ҳатти-ҳаракати учун Мессига узоқ муддатли четлатиш хавф солмоқда.
“Marca” нашрига кўра, агар футбол учрашувларини ташкил қилиш бўйича Қўмита футболчининг ҳатти-ҳаракатларини 98-қоида бўйича “тажовузкор” деб топса, камида тўртта ўйинга, кўпи билан эса 12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Ушбу учрашувни бошқариб борган ҳакам Хесус Хиль Мансано эса Мессининг ҳатти-ҳаракатини “тажовузкор” эмас, балки ҳаддан ташқари куч ишлатиш, деб баҳолаган эди.
Маълумот ўрнида, Лионель Месси “Барселона” сафида 2004 йилдан бери тўп суради. Шу вақт мобайнида у 753 учрашувда майдонга тушиб, 648 та гол урган.