Месси ПСЖга мўмайгина даромад келтирди

Спорт

image

Аргентиналик футболчи Лионель Месси билан шартнома имзолаш Франциянинг ПСЖ клубига бир йилда тахминан 700 миллион евро ишлаб олиш имконини берди. Бу ҳақда “Marca” нашри ёзмоқда. 

Манбага кўра, Мессини сотиб олгач, ПСЖнинг имиж ҳуқуқидан келадиган даромадлари сезиларли даражада ўсган. Қолаверса, Париж клуби маркетинг тарафлама ҳам юксак ўсиш қайд этди.

Таъкидлаш жоиз-ки, 35 ёшли Мессининг трансфери ПСЖга 10 та янги ҳомийлик шартномасини тузиш ва клубнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сонини 15 миллионга ошириш имконини берди. Француз клуби биринчи марта миллиондан ортиқ футболка сотишнинг уддасидан чиқди. Яъни, фақатгина Мессининг исми ёзилган футболкалар 1 миллиондан ортиқ сотилди. Бунгача на Неймар, на Мбаппе ушбу кўрсаткичга яқин ҳам келолмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 24 июнь куни Лионель Месси ўзининг 35 ёшини қарши олмоқда. 

Маълумот ўрнида, Месси парижликлар сафига 2021 йилнинг ёзида эркин агент келиб қўшилганди. Лионель ПСЖ сафида 34 та ўйинда 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув яна бир йил муддатга амал қилади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг