“Мени фоҳиша дейишди, ўлим тилашди, таҳдид қилишди”. Каримовнинг набираси беҳаё сурати қандай тарқалганини айтиб берди

Жамият 75775
image

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг охирларида ижтимоий тармоқда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаеванинг собиқ эри Амиран Сардаров билан номақбул сурати тарқалганди. Тилляеванинг на ўзбек маданиятига ва на бобоси шаънига тўғри келмайдиган ушбу сурати тармоқда анчагача муҳокама қилинди. Марям Тилляева сурат қандай тарқалганига изоҳ берди. 

“Америкада менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қиладиган қонун бор. Мен бу каби суратни ҳеч қачон жойлаштирмаган бўлардим. Бунга розилик бермасдим. Аммо, доимий сиз бир-бирига боғлиқ муносабатларда ва ҳар кунлик манипулиция остида бўлсангиз, бир инсоннинг "севгисини" йўқотиб қўймаслик учун ҳар нарсага тайёр бўласиз. У эса бу ўйинни 35 ёшида онгли равишда ўйнади.

Амиран менга ижтимоий тармоқларда шундай ишланади деб айтди. Мен ҳеч нарсани тушунмасдим. Бу хайп эди. Бироқ мен уни қўллаб-қувватлашим керак эди. У ҳаммасини биз учун қилаётганини айтди. Мен йиғладим. Ҳозир ўша ишни ўйласам, афсусланаман.

Унинг постидан кейин менга нисбатан нафрат кучайди, мени фоҳиша деб аташди, ўлим тилашди, таҳдид қилишди. Бу расмни Ўзбекистонда ҳамма кўрди, уни менинг қариндошларимга, бувимга кўрсатишди.

Хайп мен учун эмас.

Ушбу қилмишидан кейин уни тушунмай қолдим, аммо қаттиқ севардим, уни қўллаб-қувватладим ва бу орқали ўзимга ёмон қилдим.

Оилам, онам, отам, укам, синглим, бобом, бувим ва халқимиз олдида уятда қолдим. Менга болаликдан камтар бўлишни ўргатишган.

Мен Амиранни танлашда давом этдим. Ўшанда менинг миямга нима бўлганди, тушунмайман.

Ўша вақтда у ота-онам билан муносабатларимизни бутунлай бузди. У ўзининг хоҳлаган нарсасига эришди. Оилам ва дўстларимдан узоқлаштирди. Мен бўлса қаттиқ депрессияга тушгандим ва нима бўлаётганини тушунмасдим", дейди Тилляева.

Эслатиб ўтамиз, Лола Каримованинг қизи Марям Тилляева ўтган йилнинг ўрталаридан бошлаб жамоатчилик оғзига тушган. Ўтган йили у  россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди. Турмуш қурганидан бир неча ой ўтиб, эса  ижтимоий тармоқларда унинг номақбул кўринишдаги сурати пайдо бўлди. Буни жамоатчилик фаоллари бобосининг хотирасига ҳурматсизлик сифатида баҳолади. Лола Каримова эса қизининг хатти-ҳаракатларини Ислом Каримовнинг президентлик фаолияти ва ғоялари билан боғламасликни сўради. Ушбу воқеалардан кўп вақт ўтмай эса Амиран Марям билан ажрашганини маълум қилди. 

Айтиш жоизки, Марямнинг ота-онаси унинг куёв борасидаги танловига бош-бошидан қарши чиққан ва қизи билан алоқаларни узган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4348
Рейтинг: 3
t
×