Мексикада 93 миллион йил олдин яшаган “қанотли” акула топилди

Бу қизиқ 6681
image

Палеонтологлар Мексиканинг шимолий-шарқида бўр даврининг охирида яшаган ғайриоддий акуланинг тошга айланган скелетини топди. Узун қанотлари туфайли у кўпроқ балиққа ўхшаб кетади. Топилманинг тавсифи “Science” илмий журналида эълон қилинди.

Қолдиқлар топилган Вальесильо оҳактош карьераси тошларининг ёши шуни кўрсатадики, акула тахминан 93 миллион йил олдин, сўнгги бўр даврида яшаган. Топилма “Aquilolamna milarcae” деб номланган. Унинг анатомиясини 26 замонавий акула турлари билан таққослаш шуни кўрсатдики, “Aquilolamna milarcae” катта оқ акула (Carcharodon carcharias) каби Lamniformes туркумига мансуб бўлиши мумкин.

Ташқи кўринишидан акулага ўхшаш бу ҳайвонлар деярли 30 миллион йил аввал пайдо бўлганига қарамай, найзага ўхшайди. “Aquilolamna milarcae” суякларининг узунлиги 1,9 метрга этади. Топилманинг танаси ва оғиз аппарати шаклига қараб, у планктон истеъмол қилган деб тахмин қилинмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 264
Рейтинг: 3
t
×