Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
Жамият
−
23 Август 2021
7811Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.
Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:
• халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
• меҳнат ҳуқуқи;
• инсон ҳуқуқлари;
• меҳнат тиббиёти;
• ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.
Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Муассис) билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади.
Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Қарорга кўра, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.
LiveБарчаси