МДҲда танилган актриса саратонга чалинди. У ҳозир комада
Маданият-санъат
−
24 Сентябрь 2019
13678“Менинг бетакрор энагам” (Моя прекрасная няня)сериали орқали ўзбек томошабинларига ҳам яхши таниш бўлган 48 яшар актриса Анастасия Заворотнюк саратон хасталигига чалингани айтилмоқда. Маълуомотларга қараганда, саратон мия шиши билан боғлиқ.
Хабарларга қараганда, унда хасталикнинг тўртинчи босқичи кечмоқда. Айни вақтда эса “бетакрор энага”нинг аҳволи янада оғирлашган. Москва шимоли-шарқида жойлашган хусусий онкологик клиникада қолаётган актрисани даволаётган шифокорлар қўлидан келган барча муолажалар қилинганини қайд этди.
Актрисада биологик ўлим ҳолати қайд этилган. Бироқ, бу билан боғлиқ хабарларнинг ҳеч бири унинг оила аъзолари томонидан тасдиқлангани йўқ. Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, Анастасия Заворотнюкнинг ички органлари фаолияти тўхтаган.
Шикофорларнинг таъкидлашича, актрисанинг аҳволи бирдан оғирлашишига сабаб кучли асабий зўриқиш бўлиши мумкин. Яқинда у отаси ва акасини йўқотган. Қолаверса, 2012 йилдан буён актриса ипотека кредити масаласида судлашиб келаётган эди. У сўнгги вақтларда суткасига 12 соатдан ишлаган.
ОАВнинг ёзишича, актрисанинг саратонга чалинишига эко, сунъий уруғлантириш сабаб бўлган. У яқинда шу йўл билан кенжа қизини дунёга келтирган эди. Шу боис у бундан икки йил аввал саратондан вафот этган Жанна Фриске билан таққосланяпти. Хонанда ҳам ўлимидан аввал фарзанд дунёга келтирган эди. Боиси Фрискеда ҳам туғруқдан кейин мия шиши аниқланганди.
Маълумот ўрнида, у 1971 йилнинг 3 апрель куни Астраханда туғилган. У телережиссёр Юрий Заворотнюк ва Россия халқ артисти Валентина Заворотнюкнинг қизи.
У кинодаги фаолиятини 1991 йилда бошлаган.
LiveБарчаси