Мазмунан совет давридаги Меҳнат кодекси ишлаяпти –Давлетов

Жамият 3395
image
-

Ўзбекистонда тадбиркорлар меҳнат қонунчилигида белгиланган ижтимоий юкламаларни бажара олмай, яширин иқтисодиётга ўтиб кетяпти. Бу ҳақда Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари билан учрашувда айтиб ўтди.

“Меҳнат бўйича муаммолар кўп, таклифлар кам. Мазмунан совет давридаги Меҳнат кодекси ишлаяпти ҳалиям. Унинг талабларини, яъни қатъий белгиланган ижтимоий юкламаларни бажара олмай, тадбиркорлар яширин иқтисодиётга ўтиб кетяпти”, дейди вазир Давлетов.

Амалдор меҳнат қонунчилиги бугунги реалликдан ортда қолаётгани ва шу сабабдан ишламаётганини таъкидлаган. 

“Ходим уч ойлаб ишламаса ҳам тадбиркор унга ойлигининг 70 фоизини “больничний” қилиб тўлаб юравериши керак. Пул топиш осон эмас, тадбиркор бундай ишлолмайди. Натижада у ҳам ўз қоидаларини яратяпти: ходим ишга кираётганидаёқ бўшаш ҳақида аризасини санасини қўйдирмай ёзиб оляпти. Бу муносабатларни замонавийлаштириш керак”, дейди вазир.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 3.1
t
×