Мазали ва тўйимли картошка

Фойдали

image

Айни кунларда бозор расталарида янги картошкалар чиқган ва ундан турли хил мазали таомларни тайёрлаш мумкин. Қизиғи шундаки, картошкадан овқат тайёрлаш учун ошпазлик малакаси талаб этилмайди. Истаган одам уни қовуриб, димлаб ёки қайнатиб таом тайёрлаши мумкин. 

Картошкадан дастлаб Жанубий Америка ҳиндулари егулик сифатида фойдаланган. Уни маданийлаштириш тахминан ўн минг йиллар олдин Перу ҳудудида бошланган. Картошка ҳақидаги маълумотлар Европага XVI асрдагина етиб келган, XVIII асрдан пазандачиликда кенг қўлланила бошлаган. Ҳозирда картошка ер юзининг барча ҳудудларида етиштирилади. Унинг 4000 га яқин тури бор. Россия, Белоруссия, Ирландия ва Хитой – картошка энг кўп истеъмол қилинадиган мамлакатлардир. 

Картошка углеводлар (крахмал, целлюлоза), оқсил, С, В1, В2, В3, В6, фосфор, калий, магний, калций, рух моддаларига бой. Оқсилнинг деярли барчаси пўст остидаги юпқа қатламда тўпланади. Картошка таркибида крахмал кўплиги учун секин ҳазм бўлади, шунинг учун узоқ вақтгача қоринни тўқ тутади.

Картошкани турига қараб мос усулда пиширилади. Масалан, таркибида крахмал миқдори кўп (20–22 %) бўлган картошкаларни димлаб ёки қовуриб пиширган маъқул. Сариқ картошка (16–18 % крахмал) ни эса узоқроқ пишириш талаб этилади, ундан асосан шўрва учун фойдаланилади. Картошка таркибидаги фойдали моддаларни сақлаб қолиш учун озроқ сувда қайнатиш керак.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг