Майкл Фоксни мағлуб этган Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонга қайтди

Спорт

image

Жорий йилнинг 15 февраль куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда фаолиятидаги 16-жангни ўтказганди. Мазкур баҳсда унга америкалик Майкл Фокс рақиблик қилган ва 10 раундлик жангда Шоҳжаҳон очколар ҳисобига ғалаба қозонганди.

Бугун, 21 февраль куни Эргашев Ўзбекистонга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олди.

27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашев бунгача профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал этган. 14 та жангда у рақибларини нокаутга учратган.

Шоҳжаҳон навбатдаги жангини шу йилнинг 13 апрель куни ўтказади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг