Майк Тайсон ва DJ Khaled Умра амалини бажарди (Видео)

Спорт

image

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва америкалик хип-хоп юлдузи, продюсер DJ Khaled Умра зиёрати учун муқаддас Макка шаҳрига ташриф буюрди. 

DJ Khaled Instagram'даги аккаунтига зиёратга оид сурат ва видеоларни жойлади.

Маълумот учун, DJ Khaled ўзининг "We the Best", "We Global" ва "Victory" номли альбомлари билан машҳур. 

2005 йилда профбоксда сўнгги жангини ўтказган Майк Тайсон эса Флойд Мейвезергача бокс тарихида энг кўп маош оладиган спортчи бўлиб келаётганди. Тайсон фаолияти давомида 58 та жанг ўтказиб, 50 та ғалаба қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Tayson Dj Khaled

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар