Машинангизни дарахт остида қолдирманг!

Жамият

image

7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилаётгани сабабли пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонлдарини огоҳлантирмоқда.

“Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, дейилади ҳокимликнинг Telegram саҳифасидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида кучли шамол сабаб Собиқ “Тата” меҳмонхонаси олдида учта машинани дарахт босиб қолган эди. Ўшанда пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг