Машҳур мусиқа асбоби: пианино қачон яратилган? 

Бу қизиқ

image

Ҳар йили 8 ноябрда дунёда Пианиночилар куни нишонланади. Байрам ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас, аммо интернет ва мусиқа жамиятлари туфайли у тобора машҳур бўлиб бормоқда.  

Ижтимоий тармоқларда Пианиночилар кунини нишонлаш санасини асослаш бўйича ўзгаришларни топиш мумкин, аммо уларнинг барчаси афсонавий характерга эга.

XVIII асрда пайдо бўлган фортепиано мусиқаси тезлик билан шуҳрат қозонди ва асрнинг иккинчи ярмида чолғу асбобининг ўзи кенг тарқалди, бу клавесин ва клавикорднинг мантиқий ривожланиши бўлди.

Италиялик Бартоломео Кристофори пианино яратувчиси ҳисобланади. Механизми ўз тараққиёт йўлидан ўтган ва асосан XVIII асрда шаклланган мусиқа асбоби ҳозирда икки хил ижро турига эга: рояль ва пианино.

Тарих дунёга фортепиано мусиқасининг ёрқин, ажойиб ижрочиларини берди, уларнинг ҳар бири унинг ривожланишига ва мусиқий асарларни ижро этиш техникасини такомиллаштиришга ҳисса қўшган. Уларнинг ҳар бири ўзига хос қобилиятга, ўзига хос техникага эга бўлган. Фредерик Шопен, Ференц Лист, Пётр Чайковский, Сергей Рахманинов, Артур Рубинштейн, Святослав Рихтер, Иосиф Гофман, Владимир Горовиц, Эмил Гилельс, Евгений Кисин ва бошқа кўплаб шахсларнинг исмларини унутиб бўлмайди. 

Байрамга келсак, Россия, Беларусь, Украина, Исроил, Хитой ва Австрияда пианиночилар кунига бағишланган концертларни ташкил этиш анъанаси аста-секин ривожланмоқда. Ушбу байрамни нишонлаётган мамлакатлар сони тобора ортиб бормоқда. 

Хулоса қилиб айтганда, 8 ноябрь аста-секин халқаро миқёсдаги ҳақиқий касб байрамига айланиб бормоқда, уни нафақат пианиночилар, балки пианино мусиқаси мухлислари, пианино чалиш соҳасида ўқувчилар, ўқитувчилар ва ҳаттоки бу ноёб мусиқа асбобини яратганлар ҳам нишонлашлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

пианино

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар