Машҳур хонанда “Голос. Дети”да ғирром қилганини тан олди
Маданият-санъат
−
20 Февраль 2020
11780Хонанда Алсу “Голос. Дети” мусиқий телелойиҳасининг финал босқичида қизи Микелла Абрамова фойдасига овоз сотиб олганини тан олди. Бу ҳақда хонанда Ксения Собчак билан интервьюда айтди.
“Ксюша, мен тан оламан. Ҳа, мен овозни сотиб олдим. Мен Биринчи канал қоидаларига мос равишда ва миқдорда овоз сотиб олдим”, деган хонанда.
Собчак ундан қизи атрофида юз берган можаро вақтида энг қийновчи ҳолат нима бўлганини сўраганда Алсу шундай жавоб берди:
“Энг катта оғриқ бу вазиятда билиб туриб қизимга зарар етказганим бўлди. У бунга лойиқ эмасди, мен жудаям афсусдаман.”
Алсу мусобақанинг ҳеч бир қоидасини бузмаганини, танловнинг ҳар йилги мавсумида иштирокчилар СМС орқали овоз сотиб олишини таъкидлади.
Маълумот учун, “Голос. Дети” лойиҳасининг 6-мавсуми якунлари сарҳисоб қилингач, Микелла Абрамова билан боғлиқ можаро келиб чиққанди. Унда хонанда Алсу ва бизнесмен Ян Абрамовнинг қизи 56,5 фоиз овоз олган ва биринчи ўринни қўлга киритганди. Бироқ томошабинлар якуний натижалар қалбакилаштирилган деб ҳисоблаганди.
Текширувлардан кейин овозлар Абрамова ҳисобига сунъий равишда кўпайтирилгани аниқланган.
LiveБарчаси