Машҳур футболчилар Саудияга кетаётганидан ажабланмайман – Чеферин

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) президенти Александер Чеферин Европа ва Саудия футболи ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди.

“Европа футболи жуда кучли илдизларга эга. У маданият ва тарихимизнинг бир қисмидир. Буни сотиб бўлмайди. Футболчилар Саудия Арабистонига бормоқда, чунки у ерда фойдали шартномалар мавжуд. Мен бундан ажабланмайман. Агар улар карьерасини якунлаш арафасида бўлсалар, эҳтимол бу улар учун янги саргузашт ва кўп пул топиш йўли ҳисобланади. Мен футболчиларни Саудияга йўл олаётгани учун айбламоқчи ҳам эмасман”, дейди Чеферин.

Маълумот учун, ҳозирда Саудия Арабистонида Криштиану Роналду, Риёд Маҳрез, Малком, Неймар, Эдуард Менди, Фабиньо, Садио Мане, Эмерик Ляпорт, Марсело Брозович, Алекс Теллес, Янник Карраско, Александр Митрович, Калиду Кулибали, Рубен Невеш, Жордан Ҳендерсон, Жоржиньо Вейналдум ва бош бир қатор юлдуз футболчилар тўп тепмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи Александер Чеферин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг