Мармар денгизида иккита кема тўқнашди 

Олам 7402
image
-

Мармар денгизида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди, қурбонлар йўқ. Бу ҳақда Туркиянинг TRT Haber телеканали маълум қилди.

“Маре” юк кемаси Мармар денгизида сузиб кетаётиб, номаълум сабабга кўра бошқарувдан чиқиб кетди. Сузиб кета бошлаган кема бошқа юк ташувчи “Арел-4” кемаси билан тўқнашиб кетди”, дейилади телеканал хабарида. 

Воқеа жойига қирғоқ хавфсизлиги гуруҳлари юборилгани аниқланган. Экипажлар авария ҳақида ҳисобот берган. 

“Кейин иккала кема ҳам сузишда давом этган. Қурбонлар йўқ”, дейилган хабарда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 276
Рейтинг: 3
t
×