Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси маълум бўлди

Спорт

image

Туркиянинг “Бешиктош” клуби шарафини ҳимоя қилаётган қозоғистонлик футболчи Бахтиёр Зайнутдинов Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.

Манбага кўра, Зайнутдиновнинг  нархи 6,5 миллион еврога баҳоланди ва у борада ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни ортда қолдирди. Шомуродовнинг қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.

Кучли учликни эса 4 миллион еврога баҳоланаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев якунлаб берди. Умумий ҳисобда Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчилари ўнлигидан 8 нафар ўзбекистонлик, 2 нафар қозоғистонлик футболчи жой олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Бешиктош Бахтиёр Зайнутдинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг