Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Январь 2020
6449Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Унинг зиммасига пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, статистика ва тадқиқотлар йўналишларини назорат қилиш юклатилган.
Шу кунгача у Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Беҳзод Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
LiveБарчаси