Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини эълон қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Марказий банки олтин ва кумушдан ясалган эсдалик тангаларнинг 2019 йил 17 апрелдан амалда бўладиган нархларини белгилади.

Унга кўра:

1 та олтин танга нархи – 13 500 000 сўм;

1 та кумуш танга нархи – 252 000 сўмни ташкил этди.

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди.

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг