“Манчестер Сити” Ҳиндистоннинг йирик агентлиги билан ҳамкорлик қилади
Спорт
−
13 Март
4887“Манчестер Сити” Ҳиндистондаги ўсиб бораётган мухлислар базаси билан алоқа ўрнатиш мақсадида мамлакатнинг етакчи спорт менежменти ва консалтинг агентлиги “Rise Worldwide” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “Economic Times” нашри хабар берди.
“Rise Worldwide” агентлиги раҳбари Никхил Бардиа “Манчестер Сити” билан ҳамкорлик нафақат бизнес тарафлама, балки спорт тарафлама мамлакат учун муҳим воқеа эканлигини таъкидлади.
“Манчестер Сити” дунёнинг энг яхши клубларидан бири ва биз улар билан шартнома имзолаш шарафига муяссар бўлдик. Мақсадимиз нафақат бизнес ўсишига туртки берадиган, балки мамлакатда спорт ривожига ҳисса қўшадиган узоқ муддатли иттифоқлар тузишдир”, дейди Бардиа.
Маълумот ўрнида, “City Football Group” аллақачон Ҳиндистонда молиявий ва спорт соҳасидаги манфаатларига эга бўлиб, Ҳиндистон Суперлигаси клуби “Мумбаи Сити”га сармоя киритган. Клубга сармоя киритилганидан бери “Мумбаи Сити” футбол клуби ўзини сўнгги пайтларда Ҳиндистоннинг энг муваффақиятли клубларидан бири сифатида кўрсатди ҳамда “ISL League Shield” ва “ISL Cup” мусобақаларида икки маротабадан зафар қучди.
LiveБарчаси