Мамонтларни қайта жонлантириш режалаштирилмоқда

Бу қизиқ

image

Американинг Colossal Biosciences стартапи 2028 йилда мамонт ДНКси ва Осиё фили ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда жунли мамонтни жонлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Маълум бўлишича, уни абадий музлик шароитида сақланиб қолган мамонт боласининг ДНКси асосида суррогат она фил туғиши керак бўлади. Лойиҳа учун ҳозиргача 435 миллион доллар маблағ жалб қилинган. Шу билан бирга, лойиҳа қиймати 10,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, биологлар жунли мамонтдан ташқари додо қуши ва Тасмания йўлбарсини ҳам қайта тиклашни мақсад қилган. Маълумотларга кўра, жунли мамонт тахминан 4 минг йил олдин йўқ бўлиб кетган.

Аризона университети палеонтологи Карл Флессанинг фикрига кўра, йўқолиб кетган ҳайвонларни қайта тиклашдан кўра, мавжуд турларни йўқ бўлиб кетишидан сақлаб қолиш кўпроқ аҳамиятга эга. У тажриба натижасида яратиладиган мамонт аслида мамонт эмас, балки Осиё филининг модификацияланган шакли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сибирда тадқиқотчилар 50 минг йилдан ортиқ вақт давомида музлик қатламида сақланиб қолган ёш мамонтнинг қолдиқларини топган эди. Жонзотнинг ўлими 50 минг йил олдин содир бўлган. Якутск шаҳридаги Лазарев мамонт музейи лабораториясининг раҳбари Максим Черпасовнинг сўзларига кўра, тана оғирлиги 110 килограмдан ортиқ бўлган мамонт қолдиқлари махсус тайёрланган стретчердан фойдаланиб ер юзасига олиб чиқилган. Черпасов мамонт ўлимидан олдин эҳтимол бир ёшга тўлган бўлиши мумкинлигини, айниқса унинг бош ва думининг яхши сақлангани ноодатий ҳолат эканини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мамонт Осиё фили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар