Малайзияда броконьерлик учун рекорд миқдордаги жарима солинди

Олам

image

Малайзия шимолидаги Куала-Тренган шаҳар суди вьетнамлик икки нафар броконьерга рекорд 375 минг АҚШ  доллари миқдоридаги жарима белгилади. Бу ҳақида The Star нашри хабар бермоқда.

Вьетнамлик жиноятчилар 2019 йилнинг апрелида қўлга олинган эди. Броконьерлар ушланганида уларнинг ёнидан бир неча ўнлаб леопард, малай айиғи, тапир терилари топилган.  Шунингдек уларнинг ёнида ёввойи табиатда бор йўғи 200 та қолган иккита малай йўлбарсининг бўлакланган танаси ҳам борлиги аниқланган.

Суд қарорига кўра, браконьерлар жаримадан ташқари икки йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноятчилар белгиланган суммани тўламаса 16 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

Малайзия табиат қўриқхонаси ва миллий боғи бошқармаси бошлиғи Датук Ҳашим мамлакат ҳукумати ҳайвонларни ноқонуний овлашга қарши курашда давом этиши, броконьерларга нисбатан кескин ва қатъий кураш олиб борилишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг